Қўқон шаҳрида болаларга Президент совғалари етказилди
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қўқон шаҳрида 2-сонли болалар уйи тарбияланувчиларига эътибор кўрсатилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, Миллий гвардия кўмондонлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида болалар уйи тарбияланувчиларини муборакбод этиб, Президент совғаларини топширди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда чин етимлар ва боқувчисини йўқотган ёшларга давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан яратилган шароитлар хусусида маълумот берди.
Ўсиб келаётган авлодни тарбиялашдаги фидокорона меҳнатлари учун бир қатор болалар уйи мутасаддиларига Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари топширилди.