Қўқон шаҳар ҳокими 17-давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар учун яратилган шароитлар, иситиш, санитария тизимлари, таълим-тарбия сифат даражасини ўрганди.
Шаҳар ҳокими тарбиячилар ва болажонлар билан суҳбатда бўлди, болалар учун таклиф этилаётган овқатлар билан қизиқди.
Мутасаддиларга болалар тарбиясини юқори савияда ташкил этиш учун гуруҳларни барча зарур ўқув-тарбия анжомлари билан таъминлаш, йўлакларнинг асфальт қопламасини янгилаш, гуруҳларни, ёзги болалар майдончаси ва боғча деворини таъмирлаб бериш бўйича кўрсатмалар берилди.