Pay. Apr 25th, 2024

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситалари ва блоггерларнинг ролини ошириш бўйича белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан блоггер Нигора Алимова ва Комил Ахмедовларга домен ва хостинг аккаунтлар рўйхатдан ўтказилиб, веб-сайтлари яратилмоқда.

Келажакда блоггерларнинг веб-сайтларини электрон оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш ва расмий медиа сифатида фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.