Dush. May 13th, 2024

“Тошкентлик гузар” маҳалласида ўрнатилган улкан байроқнинг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Қўқон шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, миллий давлатчилигимиз рамзлари бўлган мадҳия, герб ва байроғимиз ҳамюртларимизда чексиз ҳурмат-эҳтиром ҳиссини уйғотишини таъкидлаб ўтди.

Ушбу маҳаллада ўрнатилган улкан байроқ шаҳримизнинг 15 та ҳудудлари, майдон ва ҳиёбонларда ўрнатилиши режалаштирилган байроқларнинг биринчиси бўлди.