Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ва давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан «Қўқон савдо комплекси» ҳудудида ўтказилган сайёр қабул натижасида 30 нафар тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Қабулда тадбиркорларга ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлар, давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш хусусида маълумот берилиб, тарқатма материаллар топширилди.