Yak. Iyun 23rd, 2024

1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан 3-“Толзор” маҳалласида ўтказилган ёшлар қабулида 25 нафар ёшларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

 

Хусусан, Жавохиржон Фазлиддиновнинг тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун спорт зал ажратиш борасидаги, Мамаджонова Мавлудахоннинг ишга жойлаштириш масаласидаги, Умиджон Хатамовнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва кредит қолдиғини тугатишда ёрдам кўрсатиш борасидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

 

Қабулда жами 25 нафар ёшларнинг муаммолари кўриб чиқилиб, 15 таси жойида ҳал этилди, 10 мурожаат бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.