Pay. Apr 18th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг фаоллар залида ўтказилган йиғилишда 1-сектор раҳбари Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрида хонадонма-хонадон юриб аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

Шаҳар ҳокими томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан шаҳар ҳудудида 6 та ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади.

Хусусан 11 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан 104 нафар фуқароларнинг муаммолари бартараф этилди. 41 нафар фуқароларнинг табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти бўйича ҳамда қарздорлик борасидаги, 8 нафар фуқароларнинг коммуникация, йўл борасидаги, 17 нафар фуқаронинг ишга жойлашиш масаласидаги, 4 нафар фуқароларнинг уй-жой сотиб олишга субсидия ажратиш бўйича мурожаатлари ҳал этилиб, 34 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли вакилларига 300 минг сўмдан, 500 минг сўмгача моддий ёрдам кўрсатилди.