Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Халқаро Театр куни (World Theatre Day) муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этди.

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, соҳада фаолият юритаётганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, барчани Халқаро Театр куни билан самимий муборакбод этди.

Қўқон мусиқали драма театрида фаолият юритаётган бир қатор санъаткорлар фидокорона меҳнатлари учун Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.