Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари “Беш ташаббус олимпиадаси” иккинчи мавсуми доирасида ёшлар ўртасида маҳаллалар ва таълим муассасаларида ўтказилган “Ёш китобхон”, “Қувноқлар ва зукколар”, “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” танловлари, волейбол, кураш, гимнастрада, мини футбол, волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси, енгил атлетика, қувноқ стартлар мусобақалари, ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинларида ғолиб бўлган ёшларни муборакбод этиб, эсдалик совғаларини топширдилар.

Қўқон шаҳрида 30 мингдан зиёд ёшлар 5tashbbus.uz сайтидан рўйхатдан ўтиб, олимпиада тадбирларида фаол иштирок этдилар.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Қўқон шаҳрида ўтказилган тадбирлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилди.