Chor. May 22nd, 2024

Янги йил байрами муносабати билан 5-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўитказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Маруфжон Усмонов ёшлар ва уларнинг устозларини кириб келаётган байрам билан қутлаб, келаси йилда улкан ижодий зафарлар тилади. Мактаб тарбияланувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар ва саҳна кўринишлари болаларнинг ота-оналари ва барча томошабинларга байрамона кайфият баҳшида этди.