Хусусан, Ўрда майдонида «Спорт-саломатлик гарови» шиори остида ўтказилган соғломлаштириш тадбирида юзлаб аёл-қизлар иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда маҳалла тизими мутасаддилари, «Оқила аёллар» жамоат ҳаракати аъзолари, маҳаллалардан жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари тавсия этилган аёллар қатнашдилар.
Тадбир доирасида 5000 қадам юриш машғулотлари, бадантарбия, турли спорт беллашувлари, шахмат ва шашка мусобақалари ўтказилди.