“Исфара гузар” маҳалласида фаолият юритаётган пишириқчилик корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар шаҳримиздаги савдо дўконларига етказиб берилмоқда.
Корхона раҳбари – Хайитхон Алимовага, маҳалла мутасаддиларининг кўмаги билан, ишлаб чиқариш дастгоҳларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратилган.
Корхонада маҳалладаги аёллар доимий иш билан таъминланган. Айни пайтда корхонада ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, савдо ҳажмини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.