«Аёлни эъзозлаш эзгулик ва адолат мезони» шиори остида маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона-ташкилотларда ўтказилаётган маданий-маърифий, бадиий ва хайрия тадбирларида шаҳримизнинг турли ёшдаги аёл-қизлари иштирок этмоқдалар.
28-«Ачиқкўл» маҳалласида ҳам «Хотин-қизларни эъзозлаш» ҳафталиги доирасида бадиий дастур ташкил этилиб, аёл-қизларга эҳтиром кўрсатилди. 8 – март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда аёлларнни эъзозловчи шеърлар, куй-қўшиқлар ижро этилди.