Chor. Fev 28th, 2024

Хусусан, 1-сектор ҳудудидаги 28-“Аччиқкўл” маҳалласида ҳам ишчи гуруҳ тузилиб, хотин-қизлар муаммоларини ўрганишга киришилди. Айни пайтда мутасаддилар хонадонма-хонадон юриб, анкета сўровномалари асосида аҳоли билан мулоқот қилмоқдалар.

 

Жорий йилнинг бешинчи январидан бошлаб маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари, ёшлар етакчиси ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси бир кунда 50 та 60 та хонадонларда бўлиб аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрмоқдалар.

 

Ўтган йили ўтказилган ҳатловларда аҳолидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда маҳалла кутубхонасида инглиз тили курслари ташкил этилиб, таклиф этилган ўқитувчи, имтиёзли шартлар асосида маҳалладаги ёшларга билим бериб келмоқда.