Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримизда фаолият юритаётган автомобилларга газ қуйиш шахобчалари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддиларига қишки мавсумда шахобчаларда тартиб интизомни таъминлаш, белгилаб берилган иш режимига риоя этиш, навбатсиз газ қуйиш учун ноқонуний йиғимларга йўл қўймаслик бўйича вазифалар белгилаб берди.
Қўқон шаҳар прокуратураси газ қуйиш шахобчаларидаги ҳолатни доимий мониторинг қилиб боради, аҳоли норозилигини келтириб чиқарувчи ноқонуний йиғимлар ва бошқа қонунбузарликлар аниқланган шахобчалар раҳбариятига нисбатан кескин чоралар кўрилади.