Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Сарбоз кўчасида автомобил йўлидаги чизиқларни янгилаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Айни пайтда Фарғона вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Қўқон шаҳридаги Сарбоз, Истиқлол ва Имом Бухорий кўчаларидаги 4 километрдан зиёд йўл чизиқлари янгиланди.
Сарбоз кўчасидаги Озодлик ҳиёбони билан Ўрда майдони оралиғидаги серқатнов пиёдалар йўлаги 7 сантиметр баландликдаги сўнъий нотекислик кўринишида ташкил этилди. Ушбу тажриба харакат хавфсизлигини таъминлаш стандартларга тўлиқ мос келади.
Маруфжон Усмонов пудратчи ташкилотлар вакиллари билан суҳбатда бўлиб, Қўқон шаҳридаги бошқа кўчаларда ҳам йўл чизиқларини янгилаш бўйича кўрсатмалар берди.