Yak. Iyun 23rd, 2024

Собиқ Авто йўл коллежи кутубхонаси ўрнида, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан, фуқароларнинг миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Амирий кутубхонасини капитал таъмирлаш ва жиҳозлашга 1.5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аҳолини ва айниқса ёшларни китобхонликка жалб этиш, маънавиятимизни юксалтиришга қаратилаётган эътибор хъусусида тўхталиб ўтди. Қўқон шаҳар ҳокими кутубхонага 5000 та китоб совға қилди. Яна 2000 дан зиёд адабиётлар кутубхонага ҳамшаҳарларимиз томонидан ҳадя этилди.