Секторлар ҳудудида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида бўш иш ўринлари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тайёр бизнес лойиҳалар, ишлаб чиқариш дастгоҳлари таклиф этилмоқда.
Бугун 4-сектор ҳудудида ўтказилган меҳнат ярмаркасида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов аҳоли билан мулоқот қилиб, мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш борасида мавжуд имкониятлар хусусида маълумот берди.
Шаҳар ҳокими янги иш ўринлари таклиф этиш асносида ишлаб чиқараётган маҳсулотларини тақдим этаётган тадбиркорлар билан ҳам мулоқот қилиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.