Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида ўтказила бошлаган “Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирларда кенг аҳоли қатламлари иштирок этмоқда.
Агар биз бу ёруғ дунёда “Ўзбек”, “ўзбекистонлик”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак бу саволларга бугун жавоб беришимиз лозим – Шавкат Мирзиёев
Қўқондаги “Вақф чорсу”, “Қипчоқариқ”, “Галабаққоллик”, “Ғиштли масжид” маҳаллалари фуқаролари учун таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар маданият ва санъат намоёндалари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар асосида, содда ва тушунарли тарзда етказилди.