Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Чархий мавзесида аҳоли хонадонларида бўлиб, электр энергияси ва табиий газ таъминотини яхшилаш чораларини кўрди.
Шаҳар ҳокими мутасаддилар иштирокида мавжуд муаммоларни ўрганиб, масъулларга вазифалар белгилаб берди. Натижада электр энергияси тармоғидаги узилиш бартараф этилиб, табиий газ таъминоти тикланди.
Айни пайтда мутахассислар томонидан табиий газ босимини кўтариш, аҳоли хонадонларида муътадил ҳароратни таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳудуддаги аҳоли хонадонлари шаҳар штабининг назоратига олинди.