Ушбу мақсадда барча секторлар ҳудудида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида бўш иш ўринлари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тайёр бизнес лойиҳалар, ишлаб чиқариш дастгоҳлари таклиф этилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда шаҳримиздаги банклар томонидан ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мини дастгоҳлар намойиши ўтказилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу дастгоҳлар учун кредитлар таклиф этилмоқда.
Куни кеча ўтказилган меҳнат ярмаркасида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов аҳоли билан мулоқот қилиб, мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган имкониятлар хусусида маълумот берди.
20 нафар ижтимоий рўйхатларга киритилган фуқароларга эса субсидия асосида ажратилган ишлаб чиқариш дастгоҳлари тантанали равишда топширилди.