Уч километрдан зиёд янги магистрал қувурлар ўтказилишини назарда тутадиган лойиҳа шаҳримиз ичимлик суви тизимини халқалаб, сув босимини яхшилашга қаратилган.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов пудратчи ташкилот мутасаддилари билан мулоқот қилиб, ишларни сифатли қилиб, ўз вақтида бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.
Барча масъул раҳбарлар иштирокида қурбонлик қилиниб, дуоларда янги бошланган ишларга барака, юртимизга тинчлик-тотувлик, Юртбошимизга сиҳат-саломатлик тилаб, ният қилинди.