«Исфара гузар» маҳалласида ташкил этилган сунъий чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш оилавий корхонасида 4 киши доимий иш билан таъминланган. Корхона раҳбарига тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит ажратилган.
Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хориждан келтирилаётган шу турдаги маҳсулотлардан анча арзон. Айни пайтда маҳсулотлар шаҳримиздаги саноат бозорларида ҳаридоргир бўлмоқда.