Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 18 ёшдан катта бўлган фуқаролар ўртасида теннис бўйича ўтказилган мусобақаларнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳолини кенг қатламларини спорт машғулотлари ва соғлом турмуш тарзига жалб этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.
Маруфжон Усмонов спорт машғулотларида шахсан ўзи ҳам иштирок этиб, мусобақа иштирокчилари билан теннис ўйнади.