Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухратжон Худайназаров шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари, маҳалла раислари ва депутатлар иштирокида аҳолига электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш мақсадида жорий этилиши мумкин бўлган чекловларни муҳокама этди. Об-ҳавонинг кескин совуши натижасида шаҳримизда электр энергияси тизимларига қишки мавсумда тушаётган юкламалар электр энергияси таъминотида қисқа муддатли чекловлар жорий этишни тақозо этмоқда. Ушбу масалада фуқароларга имкон қадар кам ноқулайликлар келтирадиган тартибни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.