Шаҳримизда янги иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилади:
Кредит маблағлари ажратишни ошириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024 йилда тадбиркорлик лойиҳаларни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашга 870 млрд. сўм кредит ресурс маблағлари йўналтирилади.
Шундан, шу кунга қадар саноат тармоғига 314,2 млрд.сўм, Хизмат кўрсатиш соҳасига 378,9 млрд.сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари, тадбиркорлик қилиш истагидаги аҳолига 27,2 млрд.сўм “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ва ишсиз ижтимоий дафтарларда турган фуқароларга 1,1 млрд.сўм субсидиялар ажратилди.
2024 йилнинг бошидан шу кунга қадар шаҳримизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари (жами 19 та шундан, 13 та банк хизматлар маркази ва 6 та банк хизматлари офислари) томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 693,1 млрд. млн.сўмлик кредитлар ажратилди. Шундан, 289 та корхоналарга 415,9 млрд.сўм, 428 та якка тартибдаги тадбиркорларга 55,5 млрд.сўм ҳамда 10180 нафар жисмоний шахсларга 222,6 млрд.сўмлик кредит маблағлар ажратилиб, 3200 нафардан ортиқ ишсизлар бандлиги таъминланди.
Бизнесни ривожлантириш банки хисобидан ташаббускорларга ҳар бир маҳаллалардан камида биттадан лойиҳаларга гаров таъминотисиз 100 млн.сўмгача кредит ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 78 та маҳаллалардан (маҳаллалардан 4 тадан – 6 тагача) 346 та лойиҳалар учун 31,8 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Шунингдек, йил якунигача ҳар бир маҳаллалардан камида 5-7 тагача етказишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз. “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида доимий даромадга эга бўлмаган ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун банклар томонидан 17 миллион сўмгача бўлган миқдорда 351 нафар фуқароларга 2,1 млрд.сўм кредитлар (микрокредитлар) ажратилди.
Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича “Сайхунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари асосида иш олиб борилмоқда. “Уйчи” тумани тажрибаси бўйича банк мижозлари билан учрашув ўтказиш орқали 2951 янги иш ўринлари яратилди. 2024 йилнинг 2-ярим йиллигида банклар томонидан жами тадбиркорлар билан 25 та учрашув ўтказиб, 5795 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Бунда асосий эътиборни ҳар бир маҳалладан оғир тоифадаги (даромади 1 млн.сўмдан кам), ишлашга иштиёқи бор 10 тадан жами 780 та хонадонлар танлаб олинди, 780 та хонадонларга (3 талик пакет – тикувчилик, чорвачилик ва хизмат кўрсатиш) йўналишида кўмак берилди. Бунинг ҳисобига, 4621 нафар аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди.
Шаҳримизда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида сентябрь ойида 234 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Шу кунга қадар 305 лойиҳа амалга оширилиб, 8.1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.
Ғиждувон вертикал саноатни ривожлантириш тажрибаси асосида Қўқон шаҳрида 10 маҳаллада 11 та лойиҳа-таклифи ишлаб чиқилган бўлиб, шу кунга қадар 10 та лойиҳа иш бошлади. Бунга 50,9 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Лойиҳа доирасида 1404 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 1329 та янги иш ўринлари яратилди.