Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга келтирилган кўмир маҳсулотларини тезкорлик билан маҳаллаларга етказиб бериш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини кўмир билан бепул таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Бир неча кун аввал ҳам шаҳримизга сифатли кўмир келтирилиб, 1500 сўмдан маҳаллаларда сотилгани хусусида хабар берган эдик. Шу кунгача Қўқон шаҳрига 700 тоннага яқин кўмир маҳсулотлари келтирилди.