Shan. May 25th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, тонгги штаб йиғилишида “Қўқонгаз” идораси мутасаддиларига қишки мавсумда аҳолига табиий газни узлуксиз етказиб бериш, маҳаллаларда аҳолининг табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларини тизимли ҳал этиш, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар билан 24/7 тизимида самарали ишлаш бўйича кўрсатмалар бердилар.

Маълумот учун: Қўқон шаҳрида Қузги-қишки мавсумга тайёргарлик доирасида 71 та газ тақсимлаш станциялари таъмирланди ва 157 километр янги газ қувурлари тортиб келинди, 2200 погона метр қувурлар таъмирланди.

Маруфжон Усмонов шунингдек, мутасаддиларга табиий газ тармоқларида хавфсизликни таъминлаш, аҳоли ўртасида табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан ҳам йўриқномалар берди.