Dush. May 13th, 2024

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам марказига замонавий реаномобиль автомашинасини туҳфа этди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари, тиббиёт соҳаси мутасаддилари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида вилоят ҳокими Fiat реаномобилини тантанали равишда топширди.

“Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳрида тиббиёт муассасаларини энг замонавий тиббий техника ва транспорт воситалари билан таъминлашга имкон берди”, деди, шу жумладан, Хайрулло Бозоров.