Shan. Sen 23rd, 2023

Шу кунгача шаҳар ҳукумати, Маҳалла ва Мудофаа бўлимлари, саховатпеша тадбиркорлар ҳамкорлигида шаҳримиздаги 40 га яқин маҳаллаларида ош дамланиб, фуқароларга тарқатилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан бошланган акцияларда кескин об-ҳаво шароитларида аҳолига ёрдам берилмоқда. Энергия таъминотидаги чекловлар даврида фуқароларга кўрсатилаётган меҳр-оқибат халқимизга хос қадриятларнинг намунаси бўлиб келмоқда. Аҳолига тарқатилаётган ош энг сара маҳсулотлар ва чойхоналарда дамлаб бериладиган сифатли гурунч турларидан дамлаб берилмоқда.