Қўқон шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Обидхон Джўраев фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Қўқоним” гуруҳига шаҳримизда жамоат транспорти фаолиятини яхшилаш бўйича келиб тушган мурожаатни ўрганди.
Фарғона вилояти транспорт бошқармаси, Қўқон ҳудудий бўлими мутасаддилари иштирокида жамоат транспорти бекатларини мақсад, вазифаларидан келиб чиқиб аҳолига хизмат кўрсатишини таъминлаш, атроф-ҳудудларга қатнайдиган жамоат транспортини тендер шартлари асосидаги график бўйича қатновини таъминлаш, жамоат транспорти йўналишларида хавфсиз ва қулай транспорт воситалари қатновини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Муҳокама этилган масалаларга аниқлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳ мурожаатдаги масалаларни ўрганади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади,