Қўқон шаҳар ҳокими Фурқат мавзеида қурилиши режалаштирилаётган кўпқаватли уйлар учун мўлжалланган ҳудудни кўздан кечирди.
Мутасадди раҳбарларга қурилиш-лойиҳалаштириш ишларини экотизим барқарорлиги, зарур ижтимоий объектларни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш, кўпқаватли уйлар орасида шаҳарсозлик нормаларида назарда тутилган масофаларга амал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.