Хусусан «Тошкентли гузар» маҳалласи фуқаролари учун ташкил этилган ифторлик маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, эл-юрт фаровонлиги мақсадида Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида маълумот берди.
Маросимда Қуръон ўқилиб, эзгу тилаклар билан дуолар қилинди. Юртимизга тинчлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, давлатимиз раҳбарига омонлик тилаб, ният қилинди.