Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Тяньши” компаниясининг Қўқон шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган тақдимотда иштирок этди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли саломатлигини асраш, тиббиёт соҳасида энг илғор тажрибаларни жорий этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди. Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрида кенг тарқалган сурункали касалликлар, уларни олдини олиш борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, барчани соғлиғига эътибор қаратишга чақирди.