Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари билан мулоқот қилиб, аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, касалликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов аёлларнинг репродуктив саломатлиги, болалар касалликларининг олдини олиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтди.