Chor. Okt 4th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, маҳалла тизими мутасаддилари, кун тартибидаги масалага алоқадор бошқа масъуллар иштирокида ўтказилган йиғилишда мутасаддиларга фуқаролар мурожаатларини хонадонбай ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳунармандчилик, касаначилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш, имтиёзли кредитлар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шаҳар ҳокими маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, йўл, коммуникация, коммунал масалаларни ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, бу борада опен бюджет имкониятларидан кенг фойдаланиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.