Dush. Mar 4th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла тизими мутасаддиларига жойларда аҳолининг ижтимоий муаммоларини тизимли ҳал этиш, фуқаролар ўртасида қонунга итоаткорлик, солиқ идораларидан бўлган қарздорлигини бартараф этиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шаҳар ҳокими алтернатив энергия манбааларидан фойдаланишни кенг жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларни ҳисоботларини тинглаб, бу борада мавжуд имтиёзлардан кенг фойдаланиш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.