Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга аҳолининг ижтимоий муаммоларини хонадонбай ўрганиш, эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий рўйхатларга киритиш ёрдамида масалаларини ҳал этиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб этиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.
Масъулларга аҳолининг солиқ ва коммунал идоралардан бўлган дебиторлик қарздорлигини ўз вақтида тўлаб бориши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда, шунингдек, муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни кенг жорий этиш, энергия ресурсларини тежовчи технологиялардан фойдаланиш хусусида ҳам сўз борди.