Қўқон темир йўл вокзалида Фарғона вилоятида ўтказила бошлаган Адабиёт байрамига ташриф буюрган таниқли шоир ва ёзувчилар тантанали кутиб олиндилар.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари карнай-сурнай садолари остида, гулчамбарлар билан меҳмонларни шаҳримизда қутладилар.