Yak. Apr 28th, 2024

Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан хотин-қизланинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, барчани байрам билан самимий муборакбод этди.

Қўқон шаҳар ҳокими меҳнат фаолиятидаги юксак натижалари, жамоат ишларидаги фаоллиги, ҳамда таълим соҳасидаги ютуқлари билан барчага намуна бўлиб келаётган аёл-қизларга турли даражадаги мукофотларни тантанали равишда топширди.

Ўзбекистон Халқ артистлари Абдулҳошим Исмоилов, Зулайхо Бойхонова ижросидаги миллий куй-қўшиқлар, шаҳримиз ҳаваскор жамоаларининг чиқишлари байрамона дастурхон атрофида жаъм бўлган аёл-қизлар, турли миллат вакилларига кўтаринки байрамона кайфият баҳшида этди.