Dush. Apr 22nd, 2024

Спорт тадбирининг очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди. Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга аҳолини кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш ғояларини тарғиб этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.

Ўрда майдонида ўтказилган оммавий спорт тадбирида ўқувчилар, талабалар ва турли ёшдаги юзлаб ҳамшаҳарларимиз фаол иштирок этдилар.