Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳарбийлар, ёшлар ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирокида «Ёшлар дафтарига» киритилган ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 460 нафар ёшларга ишлаб чиқариш ускуналарини тантанали равишда топширдилар.

Хайрулло Бозоров ёшларни келгуси тадбиркорлик фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, ижтимоий рўйхатлар ёрдамида аҳолини камабағалликдан чиқариш тизими мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг ёрқин ифодаси бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

2022 йилда ҳам Қўқон шаҳрида юзлаб ижтимоий рўйхатлардаги фуқаролар тикув машиналари, печлар, инкубаторлар, бедана, жўжа каби уй парранадалари билан марказлашган тартибда таъминлаган эдилар.

Бугунги тадбирда эса ишлаб чиқариш ускуналари ёшларнинг қизиқиш ва кўникмаларидан келиб чиқиб, ёшлар етакчилари томонидан ўтказилган сўровномалар асосида топширилди.

Тикув машиналардан тортиб, печлар, ҳамир қориш мосламалари, префораторлар, гриль, гамбургер, хот-дог пишириш ускуналари, бетон қориш мосламалари, аёллар салони учун жихоз ва анжомлар, компютер жамланмалари каби 20 турдан зиёд ускуналар ёшларни тадбиркорлик билан ўзини банд қилиш ва камабағалликдан чиқариш имконини беради.

Ҳарбий қисмда ўтказилган тадбирда қурол-аслаҳалар ва техникалар кўргазмаси ҳам намойиш этилиб, миллий армиямиз салоҳияти хусусида маълумот берилди. Ҳарбий оркестр садолари остида намойиш этилган кўргазмали чиқишлар ёшларни Она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, ҳарбий соҳага кизиқишларини янада орттиришдек эзгу мақсадаларга хизмат қилди.

Click to listen highlighted text!