Тантанали маросимда Президент Халқ қабулхонаси мудири Улуғбек Муҳаммадиев, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, болалар боғчаси педагогик жамоаси, маҳалла тизими мутасаддилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатсалар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан бу ерда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.