Тантанали маросимга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюрди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда сўнгги йилларда маҳалла институтини ривожлантириш, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, тўй болаларни муборакбод этди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги, маҳаллалар фаоллари ташаббуси билан ташкил этилган саховат тадбирида 45 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг ҳатна тўйига ҳомийлик қилиниб, эсдалик совғалари туҳфа этилди.
Байрамона безатилган дастурхон атрофида тўпланган меҳмонлар учун миллий куй-қўшиқлар ижро этилиб кўтаринки кайфият баҳшида этилди.