Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қобулжон Абдуллаевлар Қўқон шаҳридаги саноат бозорлари, солиқ идораси мутасаддиларига ҳуфиёна фаолият юритаётган тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлар ўртасида қонунга итоаткорлик, солиқларни ўз вақтида тўлаб бориш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб бердилар.
Маълумот учун; Сўнгги ҳафтада «Қўқон» , «Фаробий», «Буюк ипак йўли», «Ризқ барака», «Истиқлол», «Музаффар» савдо комплексларида ҳуфиёна фаолият юритиб келган 400 нафар тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди.