Қўқон шаҳрида 3-давлат умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга топширилди
Ушбу мактабда ҳам давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан тузилган Республика ишчи гуруҳи саъй-ҳаракатлари билан кенг кўламли қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Хусусан, мактаб фасади, ўқитувчилар хонаси, спорт зал таъмирланиб, мактаб ҳудудига янги асфальт қопламаси ёткизилди.
Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтган тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ота-оналар иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида шаҳримиз мактабларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, юртимизда таълим сифати ва самарадорлигини, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
“Мамлакатимизда ҳеч қачон ва ҳеч қаерда бирданига шунча таълим муассасаси, шундай қисқа вақт ичида таъмирланмаган, нафақат таъмир қанчадан қанча янги бино иншоотлар, спорт майдонлари барпо этилди”, деди шу жумладан Қўқон шаҳар ҳокими.