Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан бу ердаги ишлар Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳомийлигида амалга оширилмоқда.
Айни пайтда гуруҳларни таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда, спорт ва фаоллар залларини, болалар майдончалари ва кўкаламзор ҳудудлар ландшафтини ҳам кўркам кўринишга келтириш режалаштирилган.