Қўқон шаҳрида битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ИИО ФМБ, Ёшлар Агентлиги шаҳар бўлими, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Қўқон шаҳридаги мактаб битирувчилари ва сўровномаларда ишга жойлашиш истагини билдирган ёшлар учун Қўқон шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналарига меҳнат бандлиги экскурсияси ташкил этилди.
Экскурсия давомида ёшлар “Европринт”, “Авилон”, “Болажон орзуси” каби йирик корхоналар фаолияти билан танишиб, бу ердаги бўш иш ўринлари, ишчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Ишга жойлашиш истагини билдирган 26 нафар ёшлар билан меҳнат шартномалари имзоланиши белгиланди.