Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатсалар ижросини таъминлаш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Мактаб фасади ва ўқув хоналари, спорт зал мукаммал таъмирланди, мактаб ҳудуди атрофида 45 метр узунликдаги ташки девор қуриб битказилди.
Тантанали маросимда Президент Халқ қабулхонаси мудири Улуғбек Муҳаммадиев, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, мактаб педагогик жамоаси, маҳалла тизими мутасаддилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Маросимда Янги Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, келажагимиз бунёдкори ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар таъкидлаб ўтилди.