Давлатимиз Мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, қамровини кенгайтириш борасида амалга оширилшган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, барчани кириб келаётган Мустақиллик байрами билан муборакбод этди.
Танатанали тадбирда Фарғона вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларда тарбия олаётган болалар учун байрамона дастурхон тузалиб, куй-қўшиқлар янгради, эртак қахрамонлари иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган байрам тадбирида иштирок этган барча болажонларга эсдалик совғалари топширилди.